Вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимовнинг навбатдаги ўрганишлар жойи Қизилтепа туманида бўлди.
Унда «Узилишкент» маҳалла биносига ташриф буюриб, маҳалла еттилик фаолияти билан танишди. Маҳалла аҳолиси хавфсизлиги учун бажарилаётган ишлар, кун тартибидаги ижтимоий профилактика жараёнларига гувоҳи бўлди.
Шунингдек, мазкур маҳалла профилактика инспекторининг хизмат уйига ҳам бориб яшаш шароити ва муаммоларини ўрганди.
Бундан ташқари маҳалла ҳудудида жойлашган «Тошработ текстиль» кичик ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятини кўздан кечирди. Ташриф иштирокчилари корхонадаги замонавий технологиялар билан бир қаторда хизмат қилаётган хотин-қизлар ва ёшлар меҳнати, маоши билан танишди.
Корхона салоҳиятидан келиб чиқиб иш билан таъминлаш ҳажмини ошириш бўйича ўз тавсияларини берди. Ишчи гуруҳ ўрганишлар ҳудудлар бўйлаб давом этмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати