audio

    0+
    Ёш ходимлар ўртасида «Аждодлар изидан» интеллектуал ўйинининг Андижон вилояти босқичи ўтказилди

    Китоб — инсон камолотида муҳим аҳамиятга эга. Инсон доим билим олиш, изланиш билан ўз дунёқарашини ошириб, фикрлаш доирасини кенгайтиради. Зотан, бугун мамлакатимизда китобхонликни ривожлантириш борасидаги жараёнлар янги босқичга кўтарилиб, барча соҳаларда китобхонликни тарғиб қилиш каби турли тадбирларнинг изчиллик билан ўтказилаётганига гувоҳ бўлиш мумкин.

    Бугунги кунда, ички ишлар органларида ҳам хизмат қилаётган ёш ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражасини, маънавий-ахлоқий савиясини мунтазам равишда ошириб бориш мақсадида, ёш ходимлар ўртасида бир қатор китобхонлик ва интеллектуал танловлар ўтказилиб келинмоқда. Юқоридаги фикрлар исботи сифатида жорий йилнинг 25 апрель куни Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар ўртасида «Аждодлар изидан» интеллектуал ўйинининг вилоят босқичи ўтказилди.

    Ушбу ўтказилган интеллектуал ўйин қизиқарли ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Қизиқарли ва муросасиз ўтган ўйин натижасига кўра, Хонобод шаҳар ИИБ жамоаси 3-ўринни, Булоқбоши тумани ИИБ жамоаси 2-ўринни ҳамда Андижон шаҳар бўйича ИИОФМБ жамоаси эса фахрли 1-ўринни эгаллади.

    Ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан диплом ва пул мукофотлари билан тақдирландилар. Ёш ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражаси ҳамда маънавий-ахлоқий савиясини ошириш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

    Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

    • view_icon 24
    : 2024-04-26 22:33:21