audio

    0+
    Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев Поп туманидаги аҳоли хонадонларини ўрганди

    Бугун полковник Шухрат Алиев томонидан вилоятнинг 3-сектор ҳудуди ҳисобланган Поп тумани «Янгихўжобод» маҳалласидаги ўзини-ўзи банд қилиб, қўшимча даромад топаётган аҳоли хонадонларида туман ИИБ масъуллари ва «маҳалла еттилиги» билан биргаликда ўрганиш ишлари олиб борилди.

    Ўрганиш давомида томорқасидан ва уй хўжалиги имкониятларидан оқилона фойдаланиб, оилавий тадбиркорлик ортидан даромад олаётган ҳамда пилла етиштираётган хонадонлар билан яқиндан танишилди ва бундай фаолият билан шуғулланиш истагини билдирган фуқароларга кўмак бериш юзасидан «маҳалла еттилиги» ҳамда масъул ходимлар зиммасига тегишли вазифалар юклатилди.

    Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

    • view_icon 23
    : 2024-04-28 07:48:02