Бугун полковник Шухрат Алиев Миллий гвардия вилоят бошқармаси бошлиғи полковник Хамидулла Маматов билан биргаликда вилоятнинг 3-сектор ҳудуди ҳисобланган Поп туманининг «Навоий» маҳалласидаги 1-сонли, «Анҳор» маҳалласидаги 37-сонли ва «А. Қаҳҳор» маҳалласидаги 65-сонли мактабларда бўлиб, «маҳалла еттилиги» ҳамда бошқа бириктирилган ходимларнинг ўқувчи-ёшлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш борасидаги фаолиятини ўрганди.
Шунингдек, доимий равишда давомат тадбирларни ўтказиб бориш, «маҳалла – мактаб –оила» тамойили асосида ҳамкорликни кучайтириш, таълим сифатини яхшилаш ва ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати