audio

    0+
    Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимовнинг Навоий вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда

    Ички ишлар вазири ўринбосари генерал майор Баҳодир Юлдашевич Мирзарахимовнинг навбатдаги ўрганишлари Навоий вилояти марказига ёндош ҳудуд Кармана тумани Пахтаобод маҳалласи бўлиб, унда маҳаллада фаолият олиб бораётган раис, профилактика инспектори, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва бошқа масъуллар билан учрашди.

    Маҳаллада аҳолини турмуш шароитларини яхшилаш, ёшларни иш билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

    Шунингдек, Бунёдкор маҳалласида жойлашган «Uzbekistan hydrogen peroxide» МЧЖ бўлиб, унда ташриф иштирокчилари асосий ишлаб чиқариш блоклари билан танишди.

    Водород пероксиди ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган заводнинг мутахассис ишчилари билан суҳбатлашиб жараёнларни яқиндан кузатдилар. Шунингдек иш билан таъминлаш ҳажми ва ишчилар учун яратилган шароитларни ўрганди.

    Ички ишлар вазири ўринбосарининг Навоий вилояти ҳудуди бўйлаб ўрганишлари давом этмоқда.

    Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

    • view_icon 22
    : 2024-04-26 08:02:47