Агентликнинг 9 ойлик фаолияти якунлари ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди
2026-11-21 10:15:00 / Мажлислар

Унда Агентлик марказий аппарати ва тизим ташкилотларининг раҳбар ҳамда масъул ходимлари, шунингдек, ҳудудий лойиҳа офислари вакиллари Zoom платформаси орқали иштирок этди.
Йиғилиш давомида ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилди. Хусусан, Президент ҳужжатларида белгиланган вазифалар ижроси, саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш, импорт қилинаётган маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, давлат харидлари тизимини такомиллаштириш, рақамли платформаларни ривожлантириш, тадбиркорлар билан ишлаш ҳамда халқаро ҳамкорлик йўналишларида эришилган натижалар муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбарининг қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришга бағишланган учрашуви, электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ва инвесторлар билан мулоқоти, ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан очиқ мулоқоти, тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқот ҳамда ҳудудларга ташрифлари давомида Агентлик олдига қўйилган вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу топшириқлар доирасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар атрофлича таҳлил қилинди.
Муҳокамалар давомида ҳар бир йўналиш бўйича мавжуд камчиликлар танқидий баҳоланиб, уларни бартараф этиш, фаолият самарадорлигини ошириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Йиғилиш якунида жорий йилни юқори натижалар билан якунлаш, ўзимизда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тури ва ҳажмини кўпайтириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, давлат харидларида очиқлик ва самарадорликни ошириш ҳамда ҳудудлар билан ишлаш тизимини кучайтириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.



