Агентликда 2026 йилнинг 9 ойлик фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди
2026-10-29 10:30:00 / Матбуот анжуманлари

Анжуманда давлат ва йирик саноат буюртмалари, инвестиция лойиҳалари ҳамда импорт таркибидаги талабни маҳаллий ишлаб чиқариш ва тадбиркорлар учун реал буюртмага айлантириш бўйича эришилган натижалар муҳокама қилинди.
Асосий кўрсаткичлар:
-
Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 117 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, 88 турдаги янги маҳсулот ўзлаштирилди;
-
Импорт ўрнини босиш самарадорлиги 6,2 млрд долларга етди, маҳаллийлаштириш учун яна 1,6 млрд долларлик 50 турдаги маҳсулот тавсия этилди;
-
“Миллий саноат занжири” кўргазмаларида 4,9 трлн сўмлик 13 561 та шартнома тузилди, “шатакка олиш” механизми орқали эса маҳаллий корхоналардан 2,3 трлн сўмлик маҳсулот харид қилинди;
-
Ўзлаштирилган 42,6 млрд долларлик хорижий инвестициянинг 18,2 млрд доллари ёки 43 фоизи маҳаллий контент ҳиссасига тўғри келди;
-
Давлат харидларида рақобатли харидлар ҳажми 170,4 трлн сўмни, иқтисод қилинган маблағлар 12,1 трлн сўмни ташкил этди. Тўғридан-тўғри харидлар ҳажми 11,7 фоизга камайди;
-
Харидларни режалаштириш, ўртача бозор нархини шакллантириш, сунъий интеллект орқали модерация қилиш ҳамда саноат кооперацияси маълумотларини бирлаштириш бўйича янги рақамли механизмлар жорий этилди.
Шунингдек, матбуот анжуманида мавжуд муаммолар, фойдаланилмаётган бозор имкониятлари ва йил якунига қадар амалга ошириладиган вазифалар ҳақида маълумот берилди.





