Агентликнинг 40 нафардан ортиқ ходими “Мен донорман” хайрия акциясида иштирок этди
2026-11-10 10:10:00 / Янгиликлар
10 ноябрь куни Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигида “Фахрли инсон” хайрия жамоат фонди ҳамда Республика қон қуйиш маркази ҳамкорлигида “Мен донорман” хайрия акцияси ўтказилди.

Акция давомида Агентликнинг 40 нафардан ортиқ ходими донор сифатида иштирок этиб, бемор болалар ва қон қуйишга муҳтож инсонларга ёрдам бериш мақсадида қон топширди.
Мазкур хайрия ташаббуси инсон ҳаётини асраш, жамиятда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва ижтимоий масъулият туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Донорлик — ҳаётга умид улашиш демакдир!









