🏛 Агентликда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-10-24 11:30:00 / Янгиликлар
Бугун Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигида давлат харидлари ҳамда «Ўзбекэкспертиза» АЖ фаолиятига оид масалалар юзасидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирда онлайн ва офлайн форматларда 50 нафардан ортиқ тадбиркор иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.
Мулоқот давомида давлат харидларида иштирок этиш, электрон харид тизимларидан фойдаланиш, маҳаллий ишлаб чиқарилган товар сертификатини расмийлаштириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятида учраётган муаммолар муҳокама қилинди.
Тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.
📌 Эслатиб ўтамиз: Агентликда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ҳар ҳафта шанба куни ўтказилади. Тадбиркорлар ўз саволлари, муаммолари ва таклифлари билан бевосита мурожаат қилиб, масъул мутахассислардан тушунтириш олишлари мумкин.



