Корея Республикаси билан давлат харидлари ва саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорлик кенгайтирилади
2026-08-28 10:50:00 / Янгиликлар

Учрашувда Корея Республикасининг давлат харидлари ва рақамлаштириш соҳасидаги илғор тажрибасини ўрганиш, хусусан, KONEPS электрон давлат харидлари тизими тажрибасидан фойдаланиш, шунингдек, KOICA билан грант ва техник кўмак йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, инновацион ишланмаларни саноатга интеграция қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг технологик салоҳиятини ошириш ва саноат кооперациясини ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқот давомида Агентлик делегациясининг 2026 йил 28–30 сентябрь кунлари Корея Республикасига режалаштирилган ташрифини самарали ташкил этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ташриф доирасида Кореянинг давлат харидлари, саноат, инновациялар ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш йўналишидаги етакчи ташкилотлари билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар давлат харидларини рақамлаштириш, саноат кооперацияси, технологиялар трансфери ва институционал салоҳиятни ошириш йўналишларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.





