Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан Агентлик ходимлари тақдирланди
2026-08-27 10:05:00 / Янгиликлар

Тадбирда Агентлик раҳбарияти, марказий аппарат ҳамда тизим ташкилотлари ходимлари иштирок этди.
Агентлик директори Бахтиёр Хайдаров жамоани мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги билан табриклаб, бугунги ислоҳотлар жараёнида Агентлик олдида турган муҳим вазифалар, уларни амалга оширишда жамоанинг масъулияти ва ҳар бир ходимнинг муносиб ҳиссасига алоҳида тўхталди.
🏅 Тадбир доирасида бир гуруҳ ходимларга «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, хизмат вазифаларини масъулият ва профессионал маҳорат билан бажариб келаётгани, ташаббускорлиги ҳамда Агентлик фаолияти самарадорлигига қўшаётган муносиб ҳиссаси учун марказий аппарат ва тизим ташкилотларининг бир гуруҳ ходимлари Ташаккурномалар билан тақдирланди.
Тадбир якунида жамоа аъзоларига келгуси фаолиятида муваффақият, оилавий фаровонлик ва юртимиз тараққиёти йўлидаги ишларида янги натижалар тиланди.
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муборак бўлсин!









