Агентлик ходимлари Хитойнинг Чэнду шаҳрида малака ошириш семинарларида иштирок этмоқда
2026-08-11 12:10:00 / Янгиликлар

Мазкур семинарларда Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ходимлари иштирок этмоқда.
Ўқув дастури ақлли ишлаб чиқариш соҳасида стандартлаштириш бўйича ҳамкорлик, миллий стандартлар ва сифат инфратузилмасини ривожлантириш йўналишларини қамраб олади.
Малака ошириш дастури доирасида иштирокчилар Хитойнинг стандартлаштириш, сифат инфратузилмаси ва замонавий ишлаб чиқариш соҳасидаги тажрибаси билан танишиши, шунингдек, турли мамлакатлар вакиллари билан билим ва амалий тажриба алмашиши кўзда тутилган.
Шу билан бирга, семинарлар халқаро профессионал алоқаларни кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш, замонавий стандарт ва технологияларни қўллаш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.
Агентлик ходимларининг мазкур малака ошириш дастуридаги иштироки соҳадаги илғор халқаро тажрибани ўрганиш ва уни миллий амалиётда қўллаш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.




