➡️ Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги директори раҳбарлигида коллегиал йиғилиш бўлиб ўтди
2026-07-31 11:50:00 / Янгиликлар

Йиғилиш давомида Агентликнинг 2026 йил биринчи ярим йиллигида амалга оширган фаолияти танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилди. Хусусан, Президент ҳужжатларида белгиланган вазифалар ижроси, саноат кооперациясини ривожлантириш, маҳаллийлаштириш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, давлат харидлари тизимини такомиллаштириш, рақамли платформаларни ривожлантириш, тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ҳамда халқаро ҳамкорлик йўналишларида эришилган натижалар ва мавжуд камчиликлар батафсил муҳокама қилинди.
Муҳокамалар давомида ҳар бир йўналиш кесимида йўл қўйилган камчиликлар танқидий баҳоланиб, уларни бартараф этиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, фаолият самарадорлигини ошириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
➡️ Йиғилиш якунида Агентликнинг 2026 йил иккинчи ярим йиллиги учун устувор вазифалар белгилаб олиниб, саноат кооперациясини янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, давлат харидларида очиқлик ва самарадорликни ошириш, ҳудудлар билан ишлаш тизимини кучайтириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
✍️ Таъкидланганидек, белгиланган вазифаларнинг тўлиқ ва самарали ижроси Агентлик фаолиятининг асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади.





