Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, ҳурматли Президент!
2026-07-24 07:30:00 / Янгиликлар
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таваллуд топган кун.

Давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатимизда инсон қадри, халқ фаровонлиги ва барқарор тараққиётга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Юртимизнинг барча ҳудудларида рўй бераётган янгиланишлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, замонавий саноатни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш йўлидаги ташаббуслар халқимиз ҳаётида муҳим ўзгаришларга замин яратмоқда.
Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар саноат кооперацияси ва давлат харидлари соҳасида ҳам янгича ёндашувларни қарор топтирди. Бугун маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, корхоналар ўртасидаги кооперацияни кенгайтириш, янги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда давлат харидларида очиқлик ва рақобатни кучайтиришга қаратилган механизмлар изчил ривожлантирилмоқда.
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги жамоаси номидан ҳурматли Президентимизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги масъулиятли фаолиятида куч-ғайрат ҳамда улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, ҳурматли Шавкат Миромонович!
