📍 Амударёда – навбатдаги очиқ мулоқот
2026-07-08 10:10:00 / Янгиликлар

Очиқ мулоқотда Агентлик раҳбарияти, «Рақамли трансформация маркази» МЧЖ, «Ўзбекэкспертиза» АЖ, Агентликнинг ҳудудий лойиҳа офиси, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда маҳаллий тадбиркорлар иштирок этди.
📊 Тадбирда 45 та корхонадан 47 нафар вакил бевосита қатнашди. Шунингдек, республиканинг 8 та ҳудудий студияси орқали 83 нафар иштирокчи онлайн тарзда мулоқотга уланди. Умумий ҳисобда очиқ мулоқот 130 нафардан ортиқ иштирокчини қамраб олди.
🔊 Мулоқот давомида саноат кооперациясини ривожлантириш, давлат харидлари тизимидаги имкониятлардан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш фаолиятида учраётган муаммолар ҳамда уларнинг амалий ечимлари юзасидан фикр алмашилди.
✅ Учрашувда жами 7 та муаммо ва таклиф кўриб чиқилди. Шундан 3 та мурожаат жойида ҳал этилди, қолган 4 та масала эса батафсил кўриб чиқиш ва амалий ечим ишлаб чиқиш учун тегишли ташкилотлар ҳамда масъул ижрочиларга йўналтирилди.
Очиқ мулоқотлар тадбиркорларнинг мурожаатларини тизимли ўрганиш, мавжуд муаммоларни амалий ҳал этиш, давлат харидлари ва саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ишлаб чиқарувчиларни янги имкониятларга йўналтиришга хизмат қилмоқда.



