БМТ Тараққиёт дастури (UNDP) ва Агентлик ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2026-07-08 09:55:00 / Янгиликлар

Учрашув аввалида томонлар ўзаро танишув ўтказиб, ҳамкорликнинг мавжуд йўналишлари ҳамда уни янада кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.
Мулоқот давомида давлат харидлари тизимини институционал ривожлантириш, соҳада сертификатлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, халқаро илғор тажрибаларни жорий этиш орқали соҳа мутахассисларининг салоҳияти ва малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, давлат харидлари соҳасида замонавий ёндашувларни татбиқ этиш, институционал имкониятларни мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида мазкур йўналишларда ҳамкорликни изчил давом эттириш, қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда амалий чора-тадбирларни белгилаш юзасидан ўзаро келишувга эришилди.
