Хитой билан саноат кооперацияси ва давлат харидлари соҳасида ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилинди
2026-07-03 10:25:00 / Янгиликлар

🎤 Учрашув давомида Агентликнинг асосий фаолият йўналишлари, ваколатлари ҳамда саноат кооперацияси ва давлат харидлари тизимини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар тақдим этилди. Шунингдек, 2030 йилгача давлат харидлари тизимини ривожлантиришнинг устувор мақсад ва вазифалари юзасидан маълумот берилди.
Томонлар саноат кооперацияси ва давлат харидлари соҳаларида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан:
✔️ халқаро экспертлар ва маслаҳатчиларни жалб этиш;
✔️ тажриба алмашиш дастурларини йўлга қўйиш;
✔️ қўшма семинар ва тренингларни ташкил этиш;
✔️ давлат харидлари ҳамда саноат кооперацияси тизимини халқаро илғор тажрибалар асосида комплекс таҳлил қилиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда молиявий ва эксперт кўмагини йўлга қўйиш ҳамда мазкур йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.
➡️ Учрашув якунида ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш, қўшма лойиҳалар портфелини шакллантириш, уларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда навбатдаги ишчи учрашувларни ташкил этиш бўйича ўзаро англашувга эришилди.



