✅ Ўзлаштиришга тавсия этиладиган рақобатбардош маҳсулотлар рўйхати эълон қилиб борилади
2026-07-01 10:30:00 / Янгиликлар

🏛️ Бугунги кунда Агентлик томонидан республика ва ташқи бозорлардаги талаб, импорт таркиби, экспорт салоҳияти, мавжуд хомашё базаси, ишлаб чиқариш кооперацияси имкониятлари ҳамда юқори қўшилган қиймат яратиш салоҳияти таҳлил қилиниб, дастлабки босқичда республикада маҳаллийлаштириш ва ўзлаштириш учун истиқболли деб баҳоланган 10 та рақобатбардош маҳсулотларнинг рўйхати (мой маҳсулотлари, легирланган пўлат (прокат маҳсулотлари), литий-ионли аккумуляторлар, кондиционер ва совуткичлар учун компрессорлар, тикув машиналари, электр дазмол, идиш ювиш техникаси, флотореагент Т92, пўлат арқонлар, чоксиз қувурлар) шакллантирилди.
➡️ Мазкур маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан манфаатдор тадбиркорлик субъектларини хабардор қилиш мақсадида ҳар бир маҳсулот бўйича асосий иқтисодий кўрсаткичлар, фойдаланиладиган хомашё турлари, эҳтимолий сотув бозорлари, импорт ўрнини босиш ва экспорт салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни қамраб олган тизерлар тайёрланди.
Агентлик томонидан электротехника, электроника ва робототехника, автомобилсозлик, қурилиш материаллари, газ ва нефть кимёси, енгил саноат, озиқ-овқат, кимё, металлургия, энергетика, тоғ-кон, фармацевтика ва бошқа бир қатор саноат соҳаларида маҳаллийлаштириш ва ўзлаштириш учун истиқболли деб баҳоланган маҳсулотлар рўйхати эълон қилиб борилади.
✔️ Ушбу рўйхатга киритилган маҳсулотларни ўзлаштирган тадбиркорлик субъектлари билан ўрнатилган тартибда кафолатли харид шартномалари тузилади ҳамда улар ўрта ва узоқ муддатда маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш дастурларига киритилади.









