📍 Наманган вилоятида саноат кооперацияси ва маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилди
2026-06-23 10:10:00 / Янгиликлар

Ташриф давомида жами 10 га яқин саноат объекти фаолияти кўздан кечирилди. Асосий эътибор ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш, янги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда корхоналар ўртасидаги саноат кооперациясини ривожлантириш масалаларига қаратилди.
Хусусан, Чуст туманидаги озиқ-овқат, металлургия ва қурилиш материаллари саноати корхоналари фаолияти ўрганилди. Жумладан:
✔️ «Siberian Wellness-Namangan» МЧЖ ХК томонидан биологик фаол қўшимча ва пектин ишлаб чиқариш жараёни билан танишилди. Корхона томонидан 2026 йилда 20 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
✔️ «Tai Chang Special Steel» МЧЖ ХК томонидан катанка, симлар ва арматура ишлаб чиқариш жараёни кўздан кечирилди. 2026 йилда 1 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
✔️ «MEGATON» МЧЖ томонидан автоклавли газоблок маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан танишилди. 2026 йилда 170 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
✔️ Наманган туманидаги «Nam Motor Servis» МЧЖ томонидан сув насослари ва электродвигателлар ишлаб чиқариш фаолияти ўрганилди. 2026 йилда 160 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
✔️ Давлатобод туманидаги «Comfort Cool System» МЧЖ томонидан ҳаво совитгичли мосламалар (конденсаторлар) ишлаб чиқариш жараёни билан танишилди. 2026 йилда 5 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
Шунингдек, «Interior Mega Max» МЧЖ томонидан автомобиль олд ёритиш чироқлари ишлаб чиқариш жараёнлари кўздан кечирилди. Корхона томонидан 2026 йилда 180 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
✔️ Янги Наманган туманидаги «Nano Pharmaceuticals» МЧЖ корхонасида дори воситаларини ишлаб чиқариш жараёни ўрганилди. Корхона томонидан 2026 йилда 80 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
🎤 Ташриф давомида ҳудудда саноат салоҳиятини ошириш, янги инвестицияларни жалб қилиш ҳамда ишлаб чиқаришни кенгайтириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.



