✔️ Фармацевтика ишлаб чиқарувчилари учун янги имкониятлар
2026-06-17 10:15:00 / Янгиликлар

📊 2026 йил учун асосий мақсадлар:
🎚 8,5 трлн сўмлик ишлаб чиқариш ҳажмига эришиш;
🎚 инвестиция портфелини шакллантириш;
🎚 800 млн долларлик янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш;
🎚 350 турдаги янги маҳсулотларни ўзлаштириш;
🎚 300 млн долларлик экспорт ҳажмига эришиш.
❓ Фармон тадбиркорларга қандай имкониятлар яратади?
✅ Хориждан олиб кирилаётган технологиялар трансфери ва илмий тадқиқот харажатларининг бир қисми давлат томонидан қопланади;
✅ Янги фармацевтика лойиҳаларини амалга ошираётган корхоналар 3 йил муддатга ер, фойда ва мол-мулк солиқларидан озод этилади;
✅ Юқори технологияли дори воситаларини ишлаб чиқариш лойиҳалари учун кредит фоиз харажатларининг бир қисми компенсация қилинади;
✅ Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун давлат харидлари тизимида иштирок этиш имкониятлари кенгайтирилади;
✅ Электрон кооперация портали ва ишлаб чиқарувчилар экотизими орқали маҳсулотларни янги бозорларга олиб чиқиш имконияти яратилади.
🤝 Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг кооперация алоқаларини кенгайтириш, давлат харидларида иштирокини ошириш ва янги бозорларни эгаллашига кўмаклашиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Ушбу йўналиш Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигининг устувор фаолият йўналишларидан саналади.
📈 Инфографика орқали ПФ-35-сон Фармонининг энг муҳим йўналишлари ва яратилаётган имкониятлар билан танишинг.
