✔️ Ernst & Young билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди
2026-06-18 14:45:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида Агентлик ва компания ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳанинг жорий ҳолати ҳамда саноат кооперациясини ривожлантиришга қаратилган устувор йўналишлар муҳокама қилинди.
Хусусан, қуйидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди:
✔️ PMO (Лойиҳаларни бошқариш офиси) тизимини жорий этиш орқали лойиҳаларни самарали бошқариш;
✔️ маҳаллийлаштириш жараёнларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;
✔️ TCO (умумий эгалик қиймати) тамойилини амалиётга татбиқ этиш орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш;
✔️ илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш ва мамлакатимиз шароитига мослаштириш;
✔️ саноат кооперацияси механизмларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш.
🤝 Учрашув якунида томонлар мавжуд ҳамкорликни изчил давом эттириш ҳамда белгиланган йўналишлар бўйича қўшма ташаббусларни амалга ошириш юзасидан келишиб олдилар.


