✔️ McKinsey & Company билан стратегик учрашув
2026-06-17 14:10:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида тоғ-кон саноати соҳасида стратегик ҳамкорлик истиқболлари кенг муҳокама қилинди.
Хусусан, қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
✍️ тоғ-кон саноатини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;
✍️ илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш;
✍️ саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш механизмлари;
✍️ етказиб берувчиларни ривожлантириш дастури (Supplier Development Program);
✍️ маҳаллий контент улушини аниқлаш механизмлари;
✍️ технологиялар трансфери ва маҳаллий корхоналар рақобатбардошлигини ошириш.
💬 Эслатиб ўтамиз, кеча ўтказилган инвестиция форуми доирасида ҳам Агентлик раҳбари McKinsey & Company вакиллари билан алоҳида учрашиб, ҳамкорликнинг асосий йўналишлари юзасидан фикр алмашган эди.
🤝 Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон тоғ-кон саноатининг барқарор ривожланишига қаратилган қўшма ташаббусларни амалга оширишга ўзаро тайёр эканликларини тасдиқладилар.


