📍 Наманганда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-06-17 10:05:00 / Янгиликлар

🎤 Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги мазкур мулоқотларни оддий бир мақсад билан ташкил этмоқда — тадбиркорнинг овозини бевосита эшитиш, муаммоларни ҳужжатлар орқали эмас, юзма-юз муҳокама қилиш.
Унда Агентлик, «Рақамли трансформация маркази» МЧЖ, «Ўзбекэкспертиза» АЖ, ҳудудий лойиҳа офислари ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
✍️ Мулоқотда 45 та корхонадан 52 нафар иштирокчи бевосита қатнашди. Шунингдек, 13 та ҳудудий студия орқали 125 нафар тадбиркор жараёнга онлайн тарзда уланди. Жами иштирокчилар сони 165 нафардан ошди.
✔️ Мулоқот давомида 42 та муаммо ва таклиф кўриб чиқилди:
✅ 10 таси жойида ҳал этилди;
🎤 8 та масала юзасидан тушунтириш берилди;
➡️ 14 та муаммо ва 10 та таклиф тегишли ташкилотларга йўналтирилди.
Очиқ мулоқотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти билан тадбиркорларнинг VI Очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида давом этмоқда. Уларнинг асосий мақсади ҳудудлардаги муаммоларни аниқлаш, амалий ечимлар ишлаб чиқиш ҳамда тадбиркорлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган таклифларни шакллантиришдан иборат.



