GIZ эксперт миссияси вакиллари билан ишчи учрашув ўтказилди
2026-06-02 10:40:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида “Good Governance Program” дастурининг иккинчи босқичини режалаштириш, Агентликнинг кейинги уч йилга мўлжалланган устувор йўналишлари ҳамда истиқболдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
✔️ Унда Ўзбекистондаги дастур вакиллари ҳамда GIZнинг Германиядаги марказий офисидан масъул экспертлар иштирок этди.
Учрашув давомида Агентлик фаолияти, асосий функциялари, устувор йўналишлари ва стратегик режалари ҳақида маълумот берилди.
🎤 Шунингдек, томонлар коррупцияга қарши курашиш, давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, шаффофлик ва самарадорликни ошириш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилдилар.
🤝 Учрашув якунида томонлар истиқболдаги ҳамкорликни давом эттириш ва ўзаро ишчи мулоқотни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.



