📌 Сирдарё туманида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
2026-05-21 11:30:00 / Янгиликлар

✔️ 21 май куни Сирдарё туманида ўтказилган учрашувда маҳаллий тадбиркорлар, 14 та ҳудуддан биттадан туман тадбиркорлари (онлайн), масъул ташкилотлар ҳамда Агентлик вакиллари иштирок этди.
Очиқ мулоқот давомида давлат харидлари тизими, саноат кооперацияси, маҳаллийлаштириш имкониятлари ҳамда тадбиркорларни қийнаётган амалий масалалар муҳокама қилинди.
Тадбирда республика бўйича жами 116 нафар тадбиркор иштирок этди. Учрашув давомида 24 та мурожаат ва таклиф кўриб чиқилди ҳамда 8 та масала жойида ўз ечимини топди.
Мазкур очиқ мулоқотлар тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри ишлаш, мавжуд муаммоларни жойида ўрганиш ва уларни амалий ҳал этишга хизмат қилади.
➡️ Маълумот учун, май ойида 42 та ҳудудда, июнь–июль ойларида эса яна 166 та туман ва шаҳарда очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, жами 208 та ҳудуд қамраб олинади.



