✔️ Саноат кооперацияси ва давлат харидлари соҳасида халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди
2026-05-18 14:05:00 / Янгиликлар

➡️ Учрашув давомида махсус иқтисодий зоналар инфратузилмасини модернизация қилиш дастури доирасида натижаларга асосланган кредитлаш (Results-Based Lending) механизмлари, давлат харидлари тизимини ривожлантириш ҳамда саноат кооперациясини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
➡️ Томонлар:
✍️ маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни йирик инвестиция лойиҳаларига интеграция қилиш;
✍️ “МИЗ” корхоналари ва маҳаллий етказиб берувчилар ўртасидаги саноат алоқаларини мустаҳкамлаш;
✍️ электрон давлат харидлари тизимларини модернизация қилиш;
✍️ procurement жараёнларини рақамлаштириш;
✍️ Open Data ва сунъий интеллект асосидаги мониторинг тизимларини ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
🎤 ADB вакиллари томонидан халқаро тажриба асосида давлат харидларида шаффофликни ошириш, рискларни бошқариш ҳамда замонавий электрон procurement тизимларини жорий этиш бўйича тавсиялар билдирилди.
➡️ Учрашув якунлари бўйича давлат харидлари ва саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро тажрибаларни жорий этиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.



