❤️ Агентлик ходимлари “Мен донорман” хайрия акциясида иштирок этди
2026-05-21 09:35:00 / Янгиликлар
Бугун, 21 май куни Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигида “Фахрли инсон” жамғармаси ҳамда Республика қон қуйиш маркази томонидан “Мен донорман” хайрия акцияси ташкил этилди.

✔️ Акция давомида жами 35 нафар ходим донор сифатида қатнашиб, бемор болалар ва қон қуйишга муҳтож инсонлар учун қон топширди.
Таъкидланганидек, бундай хайрия акциялари жамиятда инсонпарварлик ва ижтимоий масъулият тамойилларини мустаҳкамлаш, шунингдек, муҳтож беморларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.
❤️ Эзгулик ва ҳамжиҳатлик йўлида амалга оширилган ушбу ташаббусда иштирок этган барча ходимларга миннатдорлик билдирамиз. Жамиятимизда донорлик маданияти шаклланиши учун амалий ҳисса қўшган ҳамкасбларимиз билан фахрланамиз.






