➡️ Турин политехника университетида ёшлар лойиҳалари ва инновацион ташаббуслар муҳокама қилинди
2026-05-21 11:20:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 21 май куни Турин политехника университетида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги директори Баxtiyor Хайдаров университет талабалари билан учрашди.
Дастлаб, университетнинг Мехатроника маркази, Технопарк ва Илғор муҳандислик марказлари фаолияти кўздан кечирилди.
Шунингдек, Агентлик раҳбари талабалар томонидан ишлаб чиқилган Photo Box, Drone Soccer, Skillwork, Body Tester, Yaxshi.link, DriveX ҳамда Global Traveler Commerce Platform лойиҳалари тақдимотини тинглади.
🎤 Лойиҳаларни кенг оммалаштириш, уларни амалиётга жорий этиш ҳамда ёш стартап ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан қатор таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, республика ёшлари ўртасида reverse engineering ва робототехника йўналишларини кенг тарғиб қилиш мақсадида университет талабаси Ўрунов Асадбек бошчилигидаги жамоа билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.
✔️ Бундай ташаббуслар ёшларнинг инновацион фикрлаши ва муҳандислик салоҳиятини ривожлантириш, илм-фан ва амалиёт интеграциясини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.



