Жиззах вилоятида саноат кооперацияси ва маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилди
2026-05-20 10:00:00 / Янгиликлар

Ташриф давомида жами 10 дан ортиқ саноат объекти фаолияти кўздан кечирилди. Асосий эътибор ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш, янги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда корхоналар ўртасидаги саноат кооперациясини ривожлантириш масалаларига қаратилди.
Хусусан, Жиззах шаҳридаги автомобилсозлик саноати корхоналари фаолияти ўрганилди. Жумладан:
➡️ “ADM Jizzakh” МЧЖ томонидан Kia Sonet ва Kia K3 (BL7) автомобилларини ишлаб чиқариш жараёни билан танишилди. Корхона томонидан 2026 йилда 6,5 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
➡️ “ADM Stamping” МЧЖ томонидан автомобилларнинг штампланган қисмларини ишлаб чиқариш жараёни кўздан кечирилди. 2026 йилда 26,8 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
➡️ “ADMC Dasan” МЧЖ томонидан автотранспорт воситалари учун олд ва орқа бамперлар, эшик қопламалари, консоль ва рейлинг маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан танишилди. 2026 йилда 78 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
➡️ “ADM Component” МЧЖ томонидан автомобиль кузов қисмларини ишлаб чиқариш фаолияти ўрганилди. 2026 йилда 11,7 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
➡️ “Youngsan” МЧЖ томонидан автомобиль ўриндиқларини ишлаб чиқариш жараёни билан танишилди. 2026 йилда 128,5 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
Шунингдек, “BYD Uzbekistan Factory” МЧЖ томонидан электромобиль ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш жараёнлари кўздан кечирилди. Корхона томонидан 2026 йилда 3,2 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
Ташриф давомида “BYD Uzbekistan Factory” МЧЖ ҳамкорлигида ташкил этилган Жиззах политехника институти Автомобилсозлик муҳандислик мактаби фаолияти билан ҳам танишилди.
Мазкур муҳандислик мактаби Жиззах политехника институти ҳудудида жойлашган бўлиб, 18х42х5 м² ўлчамдаги енгил конструкцияли сендвич панелли бино “Ўзавтосаноат” АЖ маблағлари ҳисобидан 2025 йилда 4,5 млрд сўм эвазига қуриб битказилган.
Бундан ташқари:
➡️ Шароф Рашидов туманидаги “Mono Electric Led” МЧЖ корхонасида LED лампалар ишлаб чиқариш фаолияти ўрганилди. 2026 йилда 35 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
➡️ Жиззах шаҳридаги “Master Building Products” МЧЖ корхонасида полипропилен ва полиэтилен хомашёсидан қувурлар, ракор, адаптер, американка, инсерт коллектор маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёни билан танишилди. 2026 йилда 72 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
➡️ “Iruskon” МЧЖ корхонасида йилига 12 минг тонна, умумий қиймати 110 млрд сўмлик 41 турдаги қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти кўздан кечирилди.
➡️ “Global Optical Communication Uzbekistan” МЧЖ корхонасида оптик толали кабель маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан танишилди. 2026 йилда 195 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
➡️ Зомин туманидаги “Artel Electronics Manufacturing” МЧЖ корхонасида маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёни ўрганилди.
Ташриф якунида ҳудудда саноат салоҳиятини ошириш, янги инвестицияларни жалб қилиш ҳамда ишлаб чиқаришни кенгайтириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.




