✔️ МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ БОШЛАНДИ!
2026-05-18 10:10:00 / Янгиликлар
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 4 февралдаги “Маҳаллий ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини янги тизим асосида ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–17-сон Фармони ижросини таъминлаш доирасида 18 май куни муҳим қадам ташланди.

нинг малакали эксперт ходимлари ҳамда профессор-ўқитувчилари ҳамкорликда:
➡️ “Инвестицион лойиҳаларни бошқаришда маҳаллийлаштириш ва миллий иқтисодиётга қўшиладиган қийматни ривожлантириш” мавзусидаги қисқа муддатли ўқув-малака ошириш курсларини йўлга қўйди.
✍️ Дастур кўлами:
⚫️ 11 ҳафта давом этади;
⚫️ вазирлик, тармоқ ва ҳудудлардан 275 нафар тингловчи иштирок этади;
⚫️ амалиётга йўналтирилган ўқув методологияси асосида ташкил этилган.
Мазкур курслар маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва миллий иқтисодиётга қўшиладиган қийматни оширишга қаратилган тизимли ислоҳотларнинг муҳим бўғини ҳисобланади.



