📌 Саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш дастури доирасидаги лойиҳалар ўрганилди
2026-05-07 10:30:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 7 май куни Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги директори Бахтиёр Хайдаров агентлик мутахассислари билан биргаликда “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖда бўлиб, корхонада саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

📌 Ташриф давомида “Қалмоққир” ва “Ёшлик” конларидаги ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда яқинда ишга туширилган 3-МБФ фаолияти ўрганилди.
✔️ Шунингдек, “шатакка олиш” тизими асосида ҳамкорлик йўлга қўйилган корхоналар фаолияти билан танишилиб, Олмалиқ қуюв-механика заводида янги ўзлаштирилаётган маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнлари кўздан кечирилди.
➡️ Бундан ташқари, янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириб, йирик саноат корхоналарига бутловчи қисмлар етказиб бераётган “Carbon polymer” МЧЖ фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди.
✍️ Ташриф якунида корхоналарнинг саноат кооперацияси ва давлат харидлари соҳасидаги мавжуд муаммо ҳамда таклифлари муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.



