✔️ Давлат харидларидаги мавжуд масалалар фармацевтика соҳаси вакиллари билан муҳокама қилинди
2026-05-06 14:20:00 / Янгиликлар

➡️ Мазкур учрашувда Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги раҳбарияти, масъул ходимлари, давлат буюртмачилари, давлат харидлари электрон тизими операторлари вакиллари ҳамда фармацевтика йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.
Тадбирда жами 50 нафар иштирокчи бевосита, 180 нафардан ортиғи эса онлайн тарзда қатнашди. Очиқ мулоқот давомида фармацевтика соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг давлат харидларидаги иштирокини кенгайтириш, соҳада очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, амалий фаолият жараёнида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш ҳамда иштирокчилар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, давлат харидлари электрон тизимларида кузатилаётган айрим техник ва амалий муаммолар, харид жараёнларида юзага келаётган тўсиқлар ҳамда фармацевтика соҳаси вакиллари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар кенг муҳокама қилинди.
Учрашув давомида иштирокчилар томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар Агентликнинг масъул ходимлари томонидан қайд этилиб, давлат харидлари электрон тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.
✍️ Тадбир якунида фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, соҳадаги мавжуд масалаларни тезкор ҳал этиш ҳамда бундай очиқ форматдаги учрашувларни мунтазам ташкил этиб бориш муҳим экани таъкидланди.



