🎤 Очиқ мулоқотга таклиф этамиз!
2026-05-08 14:05:00 / Эълонлар
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан жорий йилнинг 8 май куни соат 14:00 да Агентлик биносида енгил саноат соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан очиқ мулоқот шаклида учрашув ўтказилади.

➡️ Мазкур очиқ мулоқотда тадбиркорлик субъектлари, давлат буюртмачилари ҳамда давлат харидлари электрон тизими операторлари вакиллари иштирок этиши кўзда тутилган.
Очиқ мулоқот доирасида тадбиркорлик субъектларининг давлат харидларидаги иштирокини кенгайтириш, давлат харидлари соҳасидаги долзарб масалаларни ҳал этиш, амалиётда юзага келаётган муаммоларга ечим топиш масалалари атрофлича муҳокама қилинади.
✔️ Учрашувда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз сўралади:
✍️ @Icppa_aloqa_bot
🎥 Учрашувда онлайн иштирок этиш:
https://us06web.zoom.us/j/88019197969?pwd=nGyKo8yVIg3AB9bhfJc03p8zrVu8S2.1
📌 Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Нукус кўчаси, 52-уй
Барчангизни очиқ мулоқотда фаол иштирок этишга чорлаймиз!
