📌 Хоразм вилоятидаги йирик саноат корхоналари фаолияти билан танишилди
2026-05-06 10:50:00 / Янгиликлар

Ташриф давомида жами 8 та саноат объекти фаолияти ўрганилди. Асосий эътибор ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш, янги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда корхоналар ўртасидаги саноат кооперациясини ривожлантириш масалаларига қаратилди.
Хусусан:
– Қўшкўпир туманидаги “LED ULTRA ENERGY” ва “MEGAELEKTRSAVDO” МЧЖларда литий-ион батареялари ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. 2026 йилда 3 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган.
– Хива туманидаги “New bless” МЧЖда автомобиллар учун штампланган деталлар ишлаб чиқарилиб, жорий йилда 2 миллион дона маҳсулот ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
– “UzXCMG” МЧЖда қурилиш техникалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, 2026 йилда 240 дона техника ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
– Фармацевтика йўналишида “IMKONIYAT SAXOVAT” МЧЖ томонидан инфузион эритмалар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
– Қурилиш материаллари йўналишида “KHOREZM ORIENT CERAMIK” ҳамда “KHOREZM INSULATION GROUP” корхоналарида замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
Шунингдек, ҳудуддаги IT Texnopark саноат лойиҳаларини жойлаштириш ва ишлаб чиқариш занжирларини шакллантиришда муҳим инфратузилмавий платформа сифатида хизмат қилмоқда.
Ташриф давомида корхоналар фаолиятида учраётган масалалар муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилди. Ҳудудда саноат салоҳиятини ошириш, янги инвестицияларни жалб қилиш ҳамда ишлаб чиқаришни кенгайтириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди


