Халқаро ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
2026-04-27 10:05:00 / Пресс-релизлар

МАТБУОТ ХАБАРИ
Учрашув давомида Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш, давлат харидлари тизимини модернизация қилиш ҳамда саноат кооперациясини ривожлантиришга қаратилган устувор йўналишлар атрофлича муҳокама қилинди. Томонлар халқаро илғор тажрибани миллий тизимга мослаштириш орқали самарали ва барқарор бошқарув моделини шакллантириш муҳимлигини таъкидлади.
➡️ Муҳокамалар марказида қуйидаги йўналишлар бўлди:
— саноат кооперацияси лойиҳаларини самарали бошқариш учун PMO (Лойиҳаларни бошқариш офиси) тизимини жорий этиш ҳамда локализация жараёнларини қўллаб-қувватлаш;
— давлат харидларини TCO (умумий эгалик қиймати) тамойили асосида трансформация қилиш орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш;
— Агентлик фаолиятининг барча йўналишларини қамраб олувчи замонавий рақамли бошқарув инфратузилмасини яратиш;
— сунъий интеллект асосида бозор нархларини мониторинг қилиш ҳамда KPI кўрсаткичларини таҳлил этиш учун аналитик тизимларни жорий этиш;
— “Харидлар мактаби”ни ташкил этиш орқали мутахассислар салоҳиятини ошириш ва тажриба алмашиш тизимини йўлга қўйиш.
⚫️ Ҳамкорлик қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилиши белгиланди:
— халқаро тажрибани Ўзбекистон шароитига мослаштириш;
— бошқарув моделларини амалиётга жорий этишда уларнинг содда ва самарали бўлишини таъминлаш;
— трансформация жараёнларида ўзгаришларни тизимли ва пухта бошқариш.
✔️ Учрашув якунида томонлар:
— тезкор натижаларга эришиш стратегияси (Quick Wins) доирасида биринчи босқич вазифаларини белгилаш;
— ўзаро ҳамкорлик механизмлари ва ишчи учрашувлар тартибини ишлаб чиқиш;
— Агентликнинг институционал ва рақамли бошқарув моделларини ишлаб чиқиш муддатларини аниқлаштириш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Мазкур учрашув Агентлик фаолиятига илғор халқаро тажрибани жорий этиш, тизимли ислоҳотларни жадаллаштириш ҳамда самарадорликни ошириш йўлида муҳим қадам бўлди.
