Ёшлар куни доирасида Тошкент транспорт техникумида учрашув ўтказилди
2026-04-30 12:00:00 / Пресс-релизлар

МАТБУОТ ХАБАРИ
Ёшлар куни доирасида Тошкент транспорт техникумида учрашув ўтказилди
Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда ёшлар билан ишлаш тизими янги босқичга кўтарилиб, уларнинг сифатли таълим олиши, касб эгаллаши ва бандлигини таъминлаш масалаларига устувор аҳамият қаратилмоқда.
Шу муносабат билан Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан “Ёшлар куни” доирасида ёшлар билан тизимли учрашувлар ташкил этилмоқда.
Жорий йил 30 апрель куни Агентлик директори Бахтиёр Хайдаров Тошкент транспорт техникуми талабалари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида талабалар билан очиқ ва самимий мулоқот ташкил этилиб, уларнинг ташаббус ва таклифлари тингланди ҳамда муҳокама қилинди. Хусусан, ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек, инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Агентлик фаолиятида нафақат олий таълим муассасалари талабалари, балки ўрта бўғин таълим тизимидаги ёшларни ҳам қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш ва амалий фаолиятга йўналтириш устувор йўналишлардан бири экани таъкидланди.
Мазкур учрашув ёшларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш, уларни меҳнат бозорига тайёрлаш ҳамда рақобатбардош мутахассислар сифатида шаклланишига хизмат қилади.
