📌 Ёшлар куни доирасида Тошкент транспорт техникумида учрашув ўтказилди
2026-04-30 09:25:00 / Янгиликлар

✔️ Бугун Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги директори Бахтиёр Хайдаров Тошкент транспорт техникуми талабалари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида талабалар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, уларнинг ташаббус ва таклифлари муҳокама қилинди. Ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
➡️ Шу билан бирга, Агентлик фаолиятида нафақат олий таълим муассасалари талабалари, балки ўрта бўғин таълим тизимидаги ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш ва амалий фаолиятга йўналтириш масалаларига ҳам устувор аҳамият берилаётгани таъкидланди.
Мазкур учрашув ёшларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш, уларни меҳнат бозорига тайёрлаш ҳамда рақобатбардош мутахассислар сифатида шаклланишига хизмат қилади.



