✔️ Халқаро ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
2026-04-27 09:20:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш, давлат харидлари тизимини модернизация қилиш ҳамда саноат кооперациясини ривожлантиришга қаратилган устувор йўналишлар атрофлича муҳокама қилинди. Томонлар халқаро тажрибани миллий тизимга мослаштириш орқали самарали ва барқарор бошқарув моделини шакллантириш муҳимлигини таъкидлади.
➡️ Муҳокамалар марказида қуйидаги йўналишлар бўлди:
✍️ саноат кооперацияси лойиҳаларини самарали бошқариш учун PMO (Лойиҳаларни бошқариш офиси) тизимини жорий этиш ҳамда локализация жараёнларини қўллаб-қувватлаш;
✍️ давлат харидларини TCO (умумий эгалик қиймати) тамойили асосида трансформация қилиш орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш;
✍️ Агентлик фаолиятининг барча йўналишларини қамраб олувчи замонавий рақамли бошқарув инфратузилмасини яратиш;
✍️ сунъий интеллект асосида бозор нархларини мониторинг қилиш, шунингдек KPI кўрсаткичларини таҳлил этиш учун аналитик тизимларни жорий этиш;
✍️ «Харидлар мактаби»ни ташкил этиш орқали мутахассислар салоҳиятини ошириш ва тажриба алмашиш тизимини йўлга қўйиш.
Ҳамкорлик қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилиши белгиланди:
✍️ халқаро тажрибани Ўзбекистон шароитига мослаштириш;
✍️ бошқарув моделларини жойларда қўллаш учун содда ва самарали қилиш;
✍️ трансформация жараёнларида ўзгаришларни пухта бошқариш.
✔️ Учрашув якунида томонлар:
✍️ тезкор натижаларга эришиш стратегияси (Quick Wins) доирасида биринчи босқич вазифаларини белгилаш;
✍️ ўзаро ҳамкорлик механизмлари ва ишчи учрашувлар тартибини белгилаш;
✍️ Агентликнинг институционал ва рақамли моделларини ишлаб чиқиш муддатларини аниқлаштириш бўйича фикр алмашди.
Мазкур учрашув Агентлик фаолиятига илғор халқаро тажрибани жорий этиш, тизимли ислоҳотларни жадаллаштириш ва самарадорликни ошириш йўлида муҳим қадам бўлди.



