📌 Фарғона вилоятидаги йирик саноат корхоналари фаолияти билан танишилди
2026-04-27 10:30:00 / Янгиликлар
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги раҳбари Бахтиёр Хайдаров Фарғона вилоятига ташриф буюриб, ҳудуддаги йирик саноат корхоналари фаолияти, мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда истиқболли инвестиция лойиҳалари билан яқиндан танишди.

Хусусан, Қувасой шаҳридаги «Кварс» АЖ, Фарғона шаҳридаги «Eko tsem komplekt oborudovanie» МЧЖ ҳамда «GORTEHPROM» МЧЖ корхоналарига ташриф буюрилди.
Ташриф давомида саноат тармоқларини диверсификация қилиш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар улушини ошириш ҳамда саноат кооперациясини ривожлантириш масалаларига устувор аҳамият қаратилди.
✔️ Якунда ишлаб чиқариш ҳажмларини янада ошириш, маҳсулот турларини кенгайтириш, қўшилган қиймат занжирларини ривожлантириш ҳамда экспортбоп ва рақобатбардош маҳсулотлар улушини кўпайтириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.


