📌 Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-04-23 10:10:00 / Янгиликлар

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан республика ҳудудларида тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқотлар изчил давом эттирилмоқда. Навбатдаги учрашув жорий йилнинг 23 апрель куни Qoraqalpog‘iston Respublikasiда ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Агентликнинг ҳудудий лойиҳа офиси вакиллари, Ўзбекекспертиза АЖ ҳамда Рақамли трансформация маркази МЧЖ мутахассислари, шунингдек, 66 нафар тадбиркор иштирок этди.
➡️ Мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан 18 та мурожаат ва таклиф билдирилди. Уларнинг 15 таси жойида ҳал этилди, 3 таси юзасидан зарур тушунтиришлар берилди.
✍️ Навбатдаги очиқ мулоқот эртага Farg‘ona viloyatiда ўтказилиши режалаштирилган.


