✔️ Агентлик ходимлари ўртасида спорт тадбири ўтказилди
2026-04-22 06:30:00 / Янгиликлар

2026 йил 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, аҳолини оммавий спортга кенг жалб этиш, селекция ва тайёргарлик тизимини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган эди.
Йиғилишда спорт нафақат мусобақа, балки соғлом турмуш тарзини шакллантириш, интизомни мустаҳкамлаш, ватанпарварлик туйғуларини ошириш ҳамда мамлакат нуфузини юксалтиришда муҳим омил экани таъкидланди. Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларида спортни оммалаштириш бўйича янги тартиб жорий этилиб, раҳбар кадрлар ўз жамоасига шахсий намуна кўрсатиши зарурлиги қайд этилди.
➡️ Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан 22 апрель куни спорт тадбири ташкил этилди. Хусусан, жамоа ўртасида футбол мусобақаси ўтказилиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоавий руҳни мустаҳкамлаш ҳамда ходимларнинг жисмоний фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундай тадбирлар ходимларнинг иш самарадорлигини ошириш, корпоратив маданиятни ривожлантириш ва соғлом иш муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.


