📌 Навоий вилоятида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-04-22 10:30:00 / Янгиликлар
Бугун Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан ҳудудларда тадбиркорлар билан бевосита мулоқотларни йўлга қўйиш доирасида Навоий вилоятида навбатдаги учрашув ташкил этилди.

Мазкур тадбирда агентликнинг ҳудудий лойиҳа офиси вакиллари, “Ўзбекэкспертиза” АЖ ҳамда “Рақамли трансформация маркази” МЧЖ мутахассислари, шунингдек, вилоятдан 24 та масъул ташкилот вакиллари ҳамда 68 та ишлаб чиқариш корхонасидан жами 92 нафар вакил қатнашди.
✍️ Мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан 24 та мурожаат ва таклиф билдирилди. Уларнинг 8 таси жойида ҳал этилди, 12 таси юзасидан зарур тушунтиришлар берилди.
➡️ Навбатдаги очиқ мулоқот эртага Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилиши режалаштирилган.



