✔️ Халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2026-04-21 10:30:00 / Янгиликлар

Бугун Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш доирасида Expertise France (Groupe AFD) вакиллари — Фарид Якер ҳамда Марина Моро билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонлар ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда “яшил харидлар” йўналишида илғор халқаро амалиётларни жорий этиш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.
Шунингдек, 2026 йил учун устувор вазифалар ва ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олиниб, келгусида қўшма лойиҳаларни кенгайтириш, мутахассислар малакасини ошириш дастурларини ривожлантириш ҳамда институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш масалалари бўйича ўзаро келишувларга эришилди.
Мазкур учрашув давлат харидларида “яшил харидлар” тизимини янада модернизация қилиш, тизимли ислоҳотларни изчил давом эттириш, илғор халқаро тажрибани ўрганиш ва амалиётга жорий этиш, шунингдек, соҳада замонавий ва самарали бошқарув ёндашувларини кенг қўллашга хизмат қилади.


