📌 “Сувмаш” АЖ фаолияти билан танишилди
2026-04-21 17:25:00 / Янгиликлар

📌 “Сувмаш” АЖ фаолияти билан танишилди
Бугун Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги директори Бахтиёр Хайдаров Тошкент шаҳрида жойлашган “Сувмаш” АЖ корхонасига ташриф буюрди.
Ташриф давомида корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари ва замонавий технологик жараёнлари билан яқиндан танишилди. Хусусан, корхонада ишлаб чиқарилаётган насос агрегатлари, насос станциялари ҳамда бошқа гидротехник ускуналарнинг техник кўрсаткичлари ва уларнинг амалда қўлланилиш йўналишлари атрофлича кўриб чиқилди.
Шунингдек, корхонанинг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолияти, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасидаги ишлар юзасидан фикр алмашилди.
Таъкидланганидек, “Сувмаш” АЖ қишлоқ хўжалиги, саноат ва коммунал хўжалик соҳалари учун юқори самарали ускуналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик саноат корхоналаридан бири ҳисобланади.
Ташриф якунида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, саноат кооперациясини янада кенгайтириш ҳамда давлат харидларида миллий маҳсулотлар улушини ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.



