📌 Бухоро вилоятида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-04-21 11:25:00 / Янгиликлар

Бугун Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан ҳудудларда тадбиркорлар билан бевосита мулоқотларни йўлга қўйиш доирасида Бухоро вилоятида навбатдаги учрашув ташкил этилди.
Унда агентликнинг ҳудудий лойиҳа офиси вакиллари, “Ўзбекэкспертиза” АЖ раҳбарияти ҳамда “Рақамли трансформация маркази” МЧЖ мутахассиси, шунингдек, 70 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналаридан жами 85 нафар тадбиркор иштирок этди.
✅ Мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан илгари сурилган 18 та мурожаат ва таклиф атрофлича кўриб чиқилди. Уларнинг 3 таси жойида ҳал этилди, 7 таси юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди, қолган масалалар эса тегишли тартибда кўриб чиқиш учун масъулларга йўналтирилди.
➡️ Навбатдаги очиқ мулоқот эртага Навоий вилоятида ўтказилади.


