📌 Хоразм вилоятида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-04-21 10:30:00 / Янгиликлар

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан республика ҳудудларида тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқотлар изчил давом эттирилмоқда. Навбатдаги учрашув жорий йилнинг 21 апрель куни Хоразм вилоятида бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда агентликнинг ҳудудий лойиҳа офиси вакиллари, “Ўзбекэкспертиза” АЖ ҳамда “Рақамли трансформация маркази” МЧЖ мутахассислари, вилоят ғазначилик бошқармаси, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, “UzTest” ДУК Хоразм филиали ва бошқа тегишли ташкилотларнинг раҳбар ва мутахассислари, шунингдек, 48 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхонасидан жами 55 нафар вакил иштирок этди.
✔️ Мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан 10 та мурожаат ва таклиф билдирилди. Уларнинг 2 таси жойида ижобий ҳал этилди, 4 таси юзасидан эса зарур тушунтиришлар берилди.
Учрашув якунида мутасаддилар томонидан тадбиркорларнинг мурожаат ва саволларига батафсил жавоблар тақдим этилди.
➡️ Очиқ мулоқотлар ҳудудларда давом этади.


