📌 Сурхондарёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
2026-04-20 10:30:00 / Янгиликлар

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан ҳудудларда тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқотлар доирасида навбатдаги учрашув Сурхондарё вилоятида ўтказилиб, унда ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар фаол иштирок этди.
Мазкур тадбирда агентликнинг ҳудудий лойиҳа офиси вакиллари, O‘zbekekspertiza AJ ҳамда Raqamli transformatsiya markazi MCHJ мутахассислари, шунингдек, 46 та ишлаб чиқариш корхонасидан жами 52 нафар вакил қатнашди.
➡️ Мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан 15 та мурожаат ва таклифлар билдирилди. Уларнинг 3 таси жойида ҳал этилди, 8 таси юзасидан эса зарур тушунтиришлар берилди.
Қайд этиш жоизки, бундай очиқ мулоқотлар тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган муаммоларни тизимли ўрганиш, уларни бартараф этиш ва давлат ҳамда хусусий сектор ўртасидаги самарали ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.
✔️ Очиқ мулоқотлар бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилади.


