Фарғона вилоятидаги йирик саноат корхоналари фаолияти билан танишилди
2026-04-09 17:00:00 / Янгиликлар

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги раҳбари Бахтиёр Хайдаров Фарғона вилоятига ташриф буюриб, ҳудуддаги йирик саноат корхоналари фаолияти, ишлаб чиқариш қувватлари ва истиқболли инвестиция лойиҳалари билан танишди.
Ташриф давомида саноатни диверсификация қилиш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳамда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
⚫️ “SWISSAGRO” МЧЖ ХК томонидан инсектицидлар ва минерал ўғитлар ишлаб чиқарилмоқда. 2025 йилда 30 млрд сўмлик 236 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилган, 2026 йилда 34 млрд сўм ва 250 тоннага етказиш режалаштирилган.
⚫️ “THERMO TECH” МЧЖ томонидан пўлат штампланган панел радиаторлар ишлаб чиқарилади. 2025 йилда 98 млрд сўмлик 23 минг дона маҳсулот ишлаб чиқарилган, 2026 йилда 116 млрд сўм ва 27,3 минг донага чиқиши кутилмоқда.
⚫️ “DANG’ARA INDUSTRY” МЧЖ томонидан ферросилиций ишлаб чиқариш йўлга қўйилган, шунингдек ферротитан ва рутил концентрати лойиҳалари амалга оширилмоқда. 2025 йилда 2,8 млрд сўмлик 128 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилган, 2026 йилда 3,4 млрд сўмга ошириш режалаштирилган.
⚫️ “TEXYGEN TEXTILE” МЧЖ томонидан биологик парчаланадиган матолар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. 2026 йилда 48 млрд сўмлик 1,0 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган.
⚫️ “WOOLENTEX” МЧЖ томонидан жун асосида ип ва матолар ишлаб чиқарилади. 2025 йилда 59,5 млрд сўмлик 1007 минг м² маҳсулот ишлаб чиқарилган, 2026 йилда 65 млрд сўм ва 1100 минг м²га етказиш белгиланган.
📌 Ташриф давомида ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, маҳсулот турларини кенгайтириш ҳамда қўшилган қиймат занжирларини шакллантириш орқали экспортбоп ва рақобатбардош маҳсулотлар улушини кўпайтириш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.





