Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
2025-04-13 16:05:00 / Янгиликлар

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди.
—Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ғузор туманидаги Халқ қабулхонаси “2025 йилнинг 1-чорагида мурожаатлар билан ишлаш аҳволи юзасидан”;
—Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 14-декабрдаги ПҚ-389-сонли ҳамда 2025-йил 7-февралдаги ПҚ-44-сонли қарорлари ижроси юзасидан Ғузор туманида амалга оширилган ишлар ҳақида;
—Туманда коммунал соҳага хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан коммунал хизмат кўрсатиш ҳолати, амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида;
—Ғузор туманида аҳамиятга эга бўлган сув объектларидан, манбалар, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича сув олиш лимитларини белгилаш ҳақида;
—Ғузор туманида 2025-йил 1-ярим йиллик мавсумида “Ташаббусли бюджет” ахборот порталида ғолиб бўлган лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисида;
—Халқ депутатлари Ғузор тумани Кенгаши ҳузурида эксперт гуруҳи ташкил қилиш масалалари кўриб чиқилди.
Сессия кун тартибидаги масалалар бўйича мутасаддиларни ахбороти тингланиб, депутатлар томонидан қарорлар қабул қилинди.









