Аҳоли бандлиги долзарб вазифамиз
2025-04-01 16:00:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда Ғаллаорол туманида190,6 минг нафар аҳоли истеқомат қилмоқда. Меҳнат ресурслари сони 93,9 минг нафарни, иқтисодий фаол ахоли 70,0 минг нафарни, халқ хўжалигининг турли сохаларида банд бўлган аҳоли сони 65,8 минг нафарни, шундан расмий секторда 32,5 минг нафарни, норасмий секторни 28,3 минг нафарни ташкил қилади. Хорижга ишга кетганлар 5,0 минг кишини ташкил этди.
Ишга жойлаштиришга муҳтож, иш билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар) 4,2 минг кишини ёки ишсизлик даражаси 6,0 фоизни ташкил этди. Бундан ташқари меҳнат бозорига илк бор кириб келувчилар, жумладан таълим муассасалари битирувчилари, харбий хизматдан захирага бўшатилган шахслар ва меҳнат миграциясидан қайтган шахслар бандлигини таъминлаш давлат сиёсатининг энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги “2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-12-сонли қарори ҳамда Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг 2025 йил 10-февралдаги VII-4-17-3-45-К/25-сонли қарори қабул қилинди.
Ушбу қарор доирасида туманда 17 370 нафар аҳолининг бандлигини таъминлаш назарда тутилган.
Жорий йилнинг январь-март ойларида 3 342 нафар аҳолининг бандлигини таъминлаш режалаштирилган бўлиб, амалда 5 404 нафар аҳолининг бандлиги таъминланиб, дастур ижроси 162 фоизга бажарилди.
Аҳолини бандлигини таъминлашга кўмаклашиш бўйича туманда 2025 йил январ-март ойида Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан 640 нафар ишсиз фуқаролар бўлим йўлланмаси билан ишга жойлаштирилди.
Туманда жорий йилда 5 та бўш иш ўринлари ярмакаси ўтказилди. Ярмаркага 45 та корхона ва ташкилотлар 178 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Ярмаркага 78 нафар фуқаролар жалб қилиниб, уларнинг 50 нафари бўлим йўлланмаси орқали ишга жойлаштирилди, 8 нафар касб тайёргарлигига юборилди, 20 нафарига хуқуқий маслаҳатлар берилди.
Ғаллаорол туманида жорий йилнинг январ-март ойларида ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида тумандаги маҳалла маскани, касб-хунар мактаблари, хусусий ва оилавий корхоналарда ҳамда хунармандчилик йўналишида жами 355 нафар ишсиз фуқаролар қайтадан касб-хунарга ва тадбиркорлик йўналишида ўқишга жалб қилинди, жумладан 16 нафари ногиронларни ташкил қилади.
Туманда жорий йилда «компания — кооператив — деҳқон хўжалиги» тамойили асосида 3 та ишлаб чиқариш кооперативлари ташкил этилди.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ягона электрон платформа орқали 2025 йил учун 24,1 млрд.сўм кредит маблағлари ажратиш бўйича йиллик режаси белгиланган бўлиб, жорий йилнинг январь-март ойларида 711 нафараҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига 9,7 млрд.сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, биринчи чорак режаси132% бажарилди. Натижада 1058 нафар аҳолининг бандлиги таъминланди.
Ғаллаорол тумани ҳокимининг
молия-иқтисодиёт ва камбағалликни
қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари Т.Қўчқоров

